5. Гаймор (юқори жағ бўшлиғи) бушлиғи мицетома-замбуруғли танаси бор беморларда амалга оширилади.
Эндоскопик микрогайморотомия кандай операция?
Юқори жағ бўшлиғидан (гаймор бўшлиғидан) патологик тўқима ёки моддаларни (йиринг, киста, полип, ёт модда-пломба, мицетома-замбуруғли тана ) олиб ташлаш операциясидир. Бунинг учун эндоскоп назорати остида юқори жағ бушлиғига кирилади ва махсус асбоблар ёрдамида патологик туқималар соғ тўқималарга зарар етказмасдан олиб ташланади. Юқори жағ бўшлиғи шиллиқ қавати холати ва табий тешиги текширилади.
Бу операциянинг устунлиги нима?
Эндоскопик микрогайморотомиянинг устунлиги операция эндоскоп (катталаштириб курсатувчи оптик прибор) ёрдамида амалга оширилади ва операция вақтида травма минимал даражада бўлади. Иккинчидан юқори жағ бўшлиғи табиий тешигига зарар етмайди.
Операция вақтида юзда чандиқ қоладими? Йуқ. Операция юқори лабнинг пастки қисмидан амалга оширилади.
Операция оғриқлими? Операция умумий оғриқсизлантиришда амалга оширилгани учун хеч қандай оғриқ булмайди.
Mutaxassislarimiz bilan maslahatlashishga yoziling