Бурун битиши ва бурундан яхши нафас олмаслик энг куп учрайдиган шикоятлардан биридир. Қабулимда бўлган беморларни деярли 80 % ни юқоридаги шикоятлар безовта қилади. Бу беморларни ундан ташқари тез-тез гайморит бўлиши, бош оғриши безовта қилади. Бу беморларни текширганимдан сунг септопластика операциясини амалга ошираман. Ва бу беморлар йуқоридаги шикоятлардан холи бўлишади.
Қуйида келтирилган шикоятлар сизда бўлса
Бурундан нафас олиш қийинлиги.
2. Тез-тез гайморит бўлиш.
3. Тез-тез бош оғриши.
4. Кучли хуррак отиш.
5. Бурун қонаши.
6. Эшитиш пастлиги ва бурундан нафас олиш қийинлиги.
Бурун тусиғи қийшиқ булиши мумкин.
Сизда септопластика операцияга кўрсатма бор йуқлигини маслахатимга ёзилиб, аниқ билиб олишингиз мумкин.
Септопластика қандай операция?
Септопластика-бу бурун тусиғи қийшиқлигини операция йўли билан даволаш усулидир.
Операция неча ёшдан амалга оширилади?
Бурун тусиғида кучли қийшайиш бўлиши натижасида нафас олиш доимий қийин булса бизнинг клиникада 5 ёшдан бошлаб септопластика амалга оширилади.
Септопластика операцияси вақтида оғриқ бўладими? Септопластика операцияси бизнинг клиникада ривожланган давлатлар клиникалари сингари асосан наркоз остида амалга оширилгани учун операция вақтида бемор хеч қандай оғриқ хис қилмайди.
Операция қанча вақт давом этади? Септопластика операцияси қийинлик даражасига қараб 20-60 минут давом этади.
Операциядан кейин 1 метрли тампон қуйиладими? Асоратсиз кечган операциялардан кейин одатда гемостатик губка қуйилади. Гемостатик губка кичик улчамли бўлиб, беморга одатда қийинчилик туғдирмайди.
Операциядан кейин тикланиш вақти қанча? Бемор стационарда 1 кун ётади ва эртаси куни уйга жавоб берилади. Бемор яня 7-10 кун уйда бўлади.
Mutaxassislarimiz bilan maslahatlashishga yoziling