Доимий ёки тез-тез бурун битиши, алмашиниб бурун битиши , бурун томчиларига ўрганиб қолиш куп учрайдиган бурун касалликларига киради. Бундай беморларни тез чараб қолиш, иш қобилиятини пасайиши, хотира пасайиши, бош огриши безовта қилади. Бундай беморлар одатда огзини очиб ухлашади, уйку юзаки,булинган булади. Бундай беморлар қанча ухламасин барибир уйқуга туймай чарчаб туришади,улар кун давомида ланж ва чарчагандай булишади. Чунки бу беморларда мияни кислород билан таъминланиши бузилади. Беморлани курганимда вазомотор тумов, “нафтизинли тумов” ташхисини қуяман.Бундай беморларда Радиотулқинли вазотомия операция утказганимдан сунг юқоридаги шикоятлардан холи булишади.
Радиотулқинли вазотомия кимларда амалга оширилади?
Бу операция бурни тез-тез битадиган( вазомотор тумов) ва бурун томчиларига ўрганиб қолган (медикаментоз тумов) беморларда амалга оширилади.
Радиотулқин бурун шиллиқ қавати остидаги каверналарга таъсир қилади.Шунинг учун шиллиқ қават устига таъсир қилмайди ва унинг функцияциясини бузмайди. Бу амалиёт натижасида бурундан нафас олиш тикланади. Тез-тез шамоллаш ва гайморит бўлиш камаяди.
Операцияси вақтида оғриқ бўладими?
Бу операция жуда ингичка электродлар ёрдамида амалга оширилгани учун мутлақо оғриқсиз хисобланади. Лекин бемор психологик холатини хисобга олиган холда операция махаллий оғриқсизлантириш ёки наркоз ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
Операция қанча вақт давом этади? Операция 5-10 минут давом этади.